Жаҳон

Японияда 30 мингга яқин одам эвакуация қилинaди

Бунга кучли ёғингарчилик сабаб бўлмоқда.

Японияда 30 мингга яқин одам эвакуация қилинaди

 

Япониянинг ғарбий Хонсю оролидаги Ишикава префектурасида 29 750 киши эвакуация қилиниши эълон қилинди. Ҳудуд хавфнинг 4-даражасида, префектура сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли ёғингарчиликдан азият чекмоқда. Камида бир киши бедарак йўқолган. 4800 га яқин уй электр энергиясиз қолди.

 

Хабар берилишича, Вадзима ва Судзу шаҳарларида эвакуация эълон қилинган. Бу шаҳарлардаги инфратузилма 2024 йил январидаги зилзила оқибатида жиддий шикастланган эди. 21-cентабрь куни эрталаб Вадзимада 121 миллиметр ёмғир ёғди - бу 1975 йилдан бери рекорд кўрсаткич.

 

Ишикавада кучли ёмғир оқибатида кўча ва йўлларни сув босди, кўплаб одамлар ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Префектуранинг тўртинчи даражадаги огоҳлантириш даражаси имкон бўлганда эвакуация қилишни талаб қилади.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"