Жаҳон

Боррел: Европа Иттифоқи Украинани мағлуб этиш эвазига урушни тугатишга қарши

Бу ҳақида ЕИ дипломатияси раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида фикр билдирди.

Боррел: Европа Иттифоқи Украинани мағлуб этиш эвазига урушни тугатишга қарши

"Мен барча “тинчликсеварларга” мурожаат қиламан: бу уруш қандай тугаши муҳимлигини унутманг", — деди Боррел.

 

Унинг сўзларига кўра, агар украиналиклар ўз давлатларининг яхлитлигини бузишга кўнса, бу тажовузкор учун "яхши ўрнак" бўлади ва у буни қайта-қайта такрорлашни хоҳлайди".

 

Жозеп Боррел Украинадаги вазият бўйича БМТнинг аниқ ҳисоботлари мазмунини эслатди: "Уйлар ва инфратузилмалари атайлаб вайрон қилинган, тинч аҳоли яшаш учун зарур бўлган хизматлардан маҳрум бўлган, айниқса қиш мавсуми бошланганда мамлакатнинг учдан икки қисми учун электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати йўқ қилинган".

 

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари, шунингдек, Россия Федерациясига КХДР ва Эрондан қурол-яроғ, жумладан, баллистик ракеталар етказиб берилишини қоралади.

 

"Ушбу қуроллар Украина тинч фуқароларига қарши қўлланилиши, бундан кейин ҳам азоб-уқубат ва вайронагарчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, бундай таъминотлар Европа хавфсизлигига бевосита таҳдиддир", — дея қўшимча қилди Боррел.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"