Жаҳон

Польшада Украина Қуролли Кучлари учун украиналиклардан бригада йиғилмади

Бу ҳақида Польша мудофаа вазири маълум қилди.

Польшада Украина Қуролли Кучлари учун украиналиклардан бригада йиғилмади

"Польша ҳукумати мамлакатда яшовчи, "Украина легиони" сафига қўшилишга ва Украинага жанг қилиш учун боришга тайёр бўлган етарли миқдордаги украиналикларни топа олмади", — деди вазир Владислав Косинияк-Камиш.

 

Июл ойида Польша билан мудофаа шартномасини имзолаган Владимир Зеленский бу давлат ҳудудида "Украина легиони" деб аталувчи кўнгилли гуруҳлар ташкил этилиши, бригадаларнинг шахсий таркиби ўқитилиши, қуролланиши ва Украинани ҳимоя қилишга тайёрланиши кераклигини айтди. Кўнгиллиларни тайёрлаш учун жавобгарлик Польша қуролли кучларига ва ёллаш эса Киевга юкланган.

 

Украинанинг Варшавадаги элчиси Василий Зварич май ойида Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаган вақтигача Польшада 1,5 миллиондан 2 миллионгача украиналиклар яшаганини, яна 1,3 миллиони бу ерга 2022 йил 24 февралдан кейин келганини айтди. 2024 йил май ойи ҳолатига кўра, Польшада доимий яшовчи, ишлаётган ва солиқ тўлайдиган Украина фуқароларини ҳисобга олмаганда, 950 мингга яқин қочқин бўлган.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"