Ўзбекистон

16 октябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин.

16 октябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

16 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даражада совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва  кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

custom img

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилиши мумкин

Бир қатор устувор соҳалар учун илмий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилди.

custom img

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди

Тошкентдаги масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш эрталаб соат 05:10 да бошланади.

custom img

ОАК фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Шунингдек, диссертация ҳимояси жараёнларининг 50 фоизини рақамлаштириш ҳамда ортиқча бюрократик талабларни бекор қилиш таклиф этилди.

custom img

Бир пайтлар Фарғонанинг юраги бўлган Ахсикент бугун қандай кўринишда?

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг сокин оқими бўйида қад ростлаган Ахсикент харобалари бугун ҳам ўтмишнинг улуғ ҳикояларини сўзлаб туради.

custom img

Сенатор ёшлар бандлиги ва ижтимоий ҳимояси юзасидан сенаторга сенатор сўрови юборди

Сенатор Ёшлар ишлари агентлигидан вояга етмаганлар ишсизлиги сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот сўради.

custom img

Қашқадарёда чўкаётган болани қутқарган ФВВ ходими "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди

ФВВ ходими  Ҳусниддин Шарапов воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди.

custom img

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан ҳаракатни бошлайди

Фуқароларга тирбандликларни олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинди.

custom img

Огоҳлантиришга қарамай “рул” га ўтирган 238 нафар битирувчи ушланди

Айрим вилоятларда битирув тадбирига автомобиль бошқариб келган қизлар ҳам аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"