Тошкентдаги Бобур кўчаси бир ойга ёпилади
У ерда ер ости электр кабеллари ўтказилиши айтилган.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 16 октябрдан 15 ноябргача Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Сеул кўчасигача бўлган қисмида тўрт қаторли йўлнинг икки қаторида ҳаракат чекланади.
Ҳаракат юқори кучланишли ер ости электр кабеллари ўтказилиши сабаб чекланади.







