Ўзбекистон

Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

 

Ўзбекистонда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади. Бу ҳақида “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланди.

 

Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилилади. Ягона техникумларда кадрлар тайёрлаш Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва Ўзбекистон миллий малака тизими талабларига мос равишда ташкил этилади. Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади, шунингдек, малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади. Бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун — давлат гранти асосида амалга оширилади.

 

Ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш эса давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади. Ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (ГПА) келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳужжат инсон ҳуқуқлари, юридик таълим, илмий-тадқиқотлар ва ёш ҳуқуқшунослар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

custom img

ОТМга кира олмаган абитуриентлар учун 6-йўналиш танлаш бошланди

Абитуриентлар 28 августгача 31 мингдан ортиқ вакант ўрин учун қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

custom img

Тошкентда йўлни тўсиб қўйиш ортидан жанжал келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификати бериш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, менежерлик сертификатига эга техникум директорлари ва директор ўринбосарларининг лавозим маошига мос равишда 50 ва 30 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланди.

custom img

“Стадионни қандай қилиб йўқ қилиб юборяпсан?” — Сурхондарё ҳокими

Улуғбек Қосимов мактаб стадионлари ўрнида қўшимча бинолар қурилаётганини танқид қилиб, мактаб ҳудудларидан фойдаланишда масъулиятли ёндашувни талаб қилди.

custom img

Сурхондарёда 3 кг га яқин гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Афғонистон фуқароси “опий”ни “жонли контейнер” орқали олиб киргани аниқланди.

custom img

“Бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди” — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими инвесторларга таклиф этилаётган 35 та бозор ва савдо мажмуалари ҳақида маълумот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"