Жаҳон

Исроил Ғазога 250 мингдан ортиқ ёрдам юк машиналари киришини тўсиб қўйди

Исроил шу тариқа очарчилик инқирозидан қурол сифатида фойдаланмоқда.

Исроил Ғазога 250 мингдан ортиқ ёрдам юк машиналари киришини тўсиб қўйди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армияси Ғазо секторига 250 мингдан ортиқ гуманитар ёрдам юк машинасининг кириб келишига тўсқинлик қилди.

 

Ғазо ҳукумати матбуот хизматига кўра, Тел-Авив маъмурияти Ғазо секторида, хусусан, Фаластин эксклави шимолидаги Жабалия ҳудудида очарчилик инқирозини давом эттирмоқда.

 

"Озиқ-овқат ва болалар овқати олиб кирилишига тўсқинлик қилиб, Исроил шу тариқа очарчилик инқирозидан қурол сифатида фойдаланди. Бу ҳам инсониятга қарши жиноятдир", — дейилади баёнотда.

 

Ғазо маъмурияти Исроил армиясининг охирги чегара дарвозасини 169 кун давомида бутунлай ёпиб қўйганига ва Фаластин эксклави барча қисмлари қаттиқ блокадага олинганига эътибор қаратди.

 

Фаластин эксклави ҳукумати, шунингдек, Ғазо секторидаги 2,4 миллион фаластинликка қарши "ушбу даҳшатли жиноят юзасидан халқаро ҳамжамият ва дунё давлатларининг жим туришини тушунолмаслигини" таъкидлади.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.