Спорт

Флик “Барселона”да нималарни ўзгартирди?

Жамоа айни дамда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Флик “Барселона”да нималарни ўзгартирди?

 

Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" мавсум бошидан бери ажойиб ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Жамоа Ла Лиганинг 11 турида 10 та ғалабага эришди ва бир вақтнинг ўзида "Сантяго Бернабеу"да "Реал"ни мағлуб этди. Чемпионлар лигасида эса каталонияликлар ноқулай бўлган "Бавария"дан ҳам устун келди (4:1). Флик бошчилигида жамоа ҳимояда дадил ўйнаган ҳолда ёрқин ва ҳужумкор футбол кўрсатмоқда. "Реал Мадрид"га қарши юқори ҳимоявий ўйин айниқса ажойиб бўлди. Мадриднинг ҳужумкор футболчилари учрашув давомида 12 марта офсайд ҳолатида қолишди. "Мундо Депортиво" нашрининг хабарига кўра, Флик танаффусда ўз ўйинчиларига: "Ким бир метр орқага қадам қўйса, мен уни дарҳол алмаштираман" деган.

 

Флик ўз ишининг бошида ҳам "Барса" атрофидаги шув-шувни камайтириш керак деган қарорга келди. Хавидаги муаммоларнинг сабабларидан бири мураббийнинг атрофдаги маълумотларни ҳаддан ташқари назорат қилиши эди. У "Барселона" ҳақида айтилган ҳамма нарсадан хабардор эди. Шунингдек, бунинг илдизларини қидирарди. Бу эса уни асосий ишларидан чалғитарди. "ЭСПН" нашри таъкидлаганидек, Флик бошқача ишлайди: у диққатини ишга қаратган. Немис мураббийи клубдаги мулоқот доирасини қисқартирди. У барча ходимлар ва директорлар билан дўстона муносабатда. Футболда майда нарса бўлмайди. Топ клублар ва мураббийлар шу тамойилга амал қилишади. Агар илгари "Барселона" футболчилари учрашувлар олдидан мода намойиши уюштирган бўлса (Жулес Кунде айниқса фаол эди), кейин Флик янги қоидаларни жорий қилди. Энди жамоа ўйинга ягона стандарт бўйича клуб либосида келади. Ҳамма нарсада тенглик юзага келтирилмоқда.

 

Флик келганидан бери "Барселона" машғулот майдонида кўпроқ вақт ўтказмоқда ва футболчилар машғулотдан сўнг бирга тушлик қилишлари шарт. Флик қоидалар ва тартибни яхши кўради. Бу эса жамоавийликни оширади. "Барселона" кийиниш хонасига яқин одамларнинг таъкидлашича, Ханс-Дитер ўйинчиларга "тўғридан-тўғри ва қисқача" маълумот беради. Аммо Флик футболчилар учун жуда кўп қоидаларни киритмаган. Бундан ташқари, нозик тизим йўқ. Лекин футболчини танқид қилиш керак бўлса, мураббий буни муаммосиз бажаради. Бир мисол Кунде. Франциялик футболчи "Алавес"га қарши ўйин олдидан жамоавий суҳбатга кеч қолганидан сўнг мутахассис уни асосий таркибдан олиб ташлади.

 

Флик ўзи билан ўз ходимларини олиб келди: Маркус Сорг, Тони Тапалович ва Хейко Вестерман. Немис мутахассиси эса уларга жараёнга тузатишлар киритиш имкониятини беришдан тортинмайди. Флик ҳам келишидан олдин каталониялик спорт директори Деко томонидан тайинланган жисмоний тарбия мураббийлари билан ишлашдан бош тортмади. Улардан бири Хулио Тус эди. У аввалроқ "Ювентус", "Челси", "Интер", "Тоттенҳем" ва Италия терма жамоасида Антонио Конте штабларида ишлаган.

 

“Мен машғулотларда кўпроқ шиддатни кўрмоқдаман. Мен Хулио билан гаплашдим ва у менга янги усуллардан фойдаланишаётганини айтди. Машқлар ҳақиқатан ҳам динамик ва жуда кўп куч-қувват талаб қилади. Бизда 90-дақиқагача прессинг қилишни хоҳлайдиган мураббий бор ва жисмоний тарбия мутахассислари эришган натижаларимиздан хурсанд”, - деди "Барса" президенти Жоан Лапорта .

 

Мухлислар олқишига сазовор бўлган яна бир муҳим жиҳат - Фликнинг ёшлар жамоаларига эътибори. Ханс-Дитер ёш ўйинчиларга катта ишонч билдирмоқда: Ламин Ямал, Пау Кубарси, Алежандро Балде, Фермин Лопес ва Марк Касадо нафақат бошланғич таркиб ўйинчилари, балки етакчига ҳам айланишди. Аммо Флик доимий равишда «Барса» ёшларининг ўйинларига ташриф буюради. Масалан, "Реал"га қарши баҳснинг эртасигаёқ немис мураббийи "Барселона Б" ва "Барасалдо" ўртасидаги учрашувга ташриф буюрди. Фликнинг усуллари ҳозиргача мукаммал ишлаб келмоқда. Қийин молиявий даврда "Барселона" ишончли тарзда Ла Лига чемпионлиги учун дадил одимламоқда. Немис мураббийи мавсум охиригача ушбу давомийликни сақлаб қола оладими? Буни эса вақт кўрсатади.

custom img

Ҳусановнинг иккинчи соврини: “Манчестер Сити” Англия Кубоги ғолиби бўлди

Абдуқодир Ҳусанов мусобақада ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

custom img

Абдулазиз Алимжонов Ўзбекистонга Осиё чемпионатидаги илк медални олиб келди

Спортчи силтаб кўтариш машқида 191 килограмм натижа қайд этиб, учинчи ўринни эгаллади.

custom img

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ–2026 олдидан тайёргарлик режаси маълум қилинди

Терма жамоа ЖЧ–2026 олдидан Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистонда "Men G'olib Run" ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Югуриш мусобақалари қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга бағишланди.

custom img

Элдор Шомуродовнинг устози Италия жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда

Раньерининг Рим клубидаги самарали фаолияти ва катта мураббийлик тажрибаси жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзодлар қаторида кўрилишига асос бўлмоқда.

custom img

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади — FIFA

У халқаро футбол сиёсий кескинликлардан устун туриши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

custom img

Навбаҳор Ҳамидова World Boxing кубогида икки карра чемпион бўлди

У Остона шаҳрида бўлиб ўтган 2025-йилги турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"