Ўзбекистон

202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди

Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.

202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари иш юритувидаги ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаш оқибатида фуқаро, жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, улар томонидан 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

 

Жумладан, бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлган «С.Б» МЧЖдан давлат фойдасига 19 млрд сўмлик, «П.П» МЧЖдан 179,2 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатилгани оқибатида ушбу солиқ қарздорликлари бугунги кунга қадар ундирилмаган.

 

Шунингдек, «СCГ» МЧЖ дан 26,3 млрд сўм, «Р.Ф.П.» МЧЖдан 19,4 млрд сўм ва «Я.М.С.Э.Т» МЧЖдан 1,7 млрд сўм давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мазкур корхоналар фаолият юритиб келаётган манзили аниқ бўла туриб, асоссиз тамомланган.

 

Шу каби «П.Э.Э.С» МЧЖдан ундирувчи «Б.П.Т» МЧЖнинг фойдасига жами 1,9 млрд сўм, «М.С.» МЧЖдан ундирувчи «С.» АЖнинг фойдасига 1,1 млрд сўм қарздорликларни, қарздор Б.П.дан ундирувчи Н.Г.нинг фойдасига 332 млн сўм жиноят натижасида етказилган зарарни, қарздор «М.Т» МЧЖдан давлат фойдасига 6,3 млрд сўм ва 331 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар мавжуд бўла туриб, асоссиз якунланган.

 

Ҳолатлар юзасидан ўрганиш мобайнида тўпланган ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилиши мумкин

Бир қатор устувор соҳалар учун илмий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилди.

custom img

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди

Тошкентдаги масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш эрталаб соат 05:10 да бошланади.

custom img

ОАК фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Шунингдек, диссертация ҳимояси жараёнларининг 50 фоизини рақамлаштириш ҳамда ортиқча бюрократик талабларни бекор қилиш таклиф этилди.

custom img

Бир пайтлар Фарғонанинг юраги бўлган Ахсикент бугун қандай кўринишда?

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг сокин оқими бўйида қад ростлаган Ахсикент харобалари бугун ҳам ўтмишнинг улуғ ҳикояларини сўзлаб туради.

custom img

Сенатор ёшлар бандлиги ва ижтимоий ҳимояси юзасидан сенаторга сенатор сўрови юборди

Сенатор Ёшлар ишлари агентлигидан вояга етмаганлар ишсизлиги сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот сўради.

custom img

Қашқадарёда чўкаётган болани қутқарган ФВВ ходими "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди

ФВВ ходими  Ҳусниддин Шарапов воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди.

custom img

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан ҳаракатни бошлайди

Фуқароларга тирбандликларни олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинди.

custom img

Огоҳлантиришга қарамай “рул” га ўтирган 238 нафар битирувчи ушланди

Айрим вилоятларда битирув тадбирига автомобиль бошқариб келган қизлар ҳам аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"