Ўзбекистон

Самарқандда Lacetti аварияга учраб, ағдарилиб кетди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Самарқандда Lacetti аварияга учраб, ағдарилиб кетди

Маълум бўлишича, воқеа 10 ноябрь куни соат 05:00 атрофида Пайариқ туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-49 автомобиль йўлининг 12-километрида содир бўлган. Аниқланишича, Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль назоратини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Ҳозирда туман ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит эвазига 420 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Банк ходими ва унинг шериги кредит ажратиш эвазига ноқонуний ҳақ олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда

Танловдан ўтган номзодларга ойига 2 250 АҚШ доллари маош тўланади, асосий харажатлар эса иш берувчи томонидан қопланади.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

custom img

Пискентда алиментдан қарздор ота хонтахта тагидан топилди

Маълум бўлишича, эркак алиментни мунтазам тўламай келган, қарздорлик эса 40 млн сўмдан ортиб кетган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоиз ўсиш қайд этилган бўлсада, импорт ҳажмининг кескин ортиши ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо юзага келишига олиб келди.

custom img

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 5 млрд қарздорлиги бўлган.

custom img

Ўзбекистонда ажримларнинг қарийб ярми фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда

Энг кўп ажрим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"