Ўзбекистон

Президент Андижондаги қўшимча имкониятларни ишга солиш бўйича таклифларни кўриб чиқди

Вилоятда аҳоли зичлиги инобатга олиниб, ер масаласида имкониятлар яратилади.

Президент Андижондаги қўшимча имкониятларни ишга солиш бўйича таклифларни кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Андижон вилоятининг иқтисодий салоҳияти юқори. Давлатимиз раҳбарининг шу йил февралдаги амалий ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар ҳудуд ривожига қўшимча туртки берди. Саноат, тадбиркорлик, савдо, хизмат кўрсатиш, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яхши натижаларга эришилди.

 

Шу билан бирга, ҳали имкониятлар кўп. Туманларда олиб борилган ўрганишлар давомида қатор таклифлар аниқланган.

 

Масалан, Олтинкўл ва Жалақудуқдаги 600 гектарда хитойлик инвесторлар томчилаб суғориш орқали қалампир етиштириб, қайта ишлаш лойиҳасини бошлаган. Бу орқали гектаридан 15 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш ҳисоб-китоб қилинган.

 

Пахтаобод туманида Бирлашган Араб Амирлиги компанияси билан ҳамкорликда 470 гектарда гилос ва резавор мевалар етиштириш йўлга қўйилган. Тадбиркор инвестиция мажбуриятини ўз вақтида бажараётгани учун давлатдан инфратузилма қилиб беришни сўраган.

 

Вилоятдаги 4 та паррандачилик корхонаси фаолиятини тиклаб, эҳтиёжманд оилалардаги 650 нафар одамни ишга олиш имконияти аниқланган.

 

Асакадаги “АДМ электрикс” корхонаси автомобиллар учун 28 турдаги сим ўтказгич ва мультимедиа тизимларини ишлаб чиқаради. “Оникс”, “Трекер”, “Киа сонет” каби моделларда маҳаллийлаштириш кенгайтирилса, корхонанинг қуввати ва даромади ошади.

 

Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича қарор лойиҳасини тақдимот қилди. Унда 2025 йилда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилган. Жумладан, 3 миллиард 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштириш, 334 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, 305 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиш вазифаси белгиланган.

 

Шунингдек, вилоятда аҳоли зичлиги инобатга олиниб, ер масаласида имкониятлар яратилади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган майдонлар, жумладан, қир-адирлардан жами 1 минг 800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилади. У ерларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, уй-жойлар барпо этилади.

 

Давлатимиз раҳбари таклифларни маъқуллаб, янги имкониятлардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни замонавий инфратузилма билан таъминлаш, аҳолининг бандлигини ва даромадларини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

custom img

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"