Ўзбекистон

Тошкентдаги Аския деҳқон бозори қайта қурилади

Унга янги инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган.

Тошкентдаги Аския деҳқон бозори қайта қурилади

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган «Аския деҳқон бозори» қайта реконструкция қилинади.

 

Бозорни замонавий услубда реконструкция қилиш бўйича E-аuksion платформаси орқали янги инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган.

 

Туман ҳокими сотиб олишдан манфаатдор бўлган инвесторга Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давактив агентлиги ва Мунитсипал активларни бошқариш маркази билан келишилган ҳолда қуйидаги талаблар қўйилишини таъкидлади:

 

• 3 000 кв. метрдан кам бўлмаган экобозор қуриш;

• майдони 1200 кв. метрдан кам бўлмаган совутиш омборини қуриш;

• ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини (камида 400 ўринга мўлжалланган) бепул компания мулкига ўтказиш.

 

Ушбу лойиҳа ҳудудида велосипед тўхташ жойлари ва замонавий ўриндиқлар, Wi-Fi зоналари, аҳоли учун дам олиш зоналари, ногиронлар учун эскалаторлар ва пандуслар, яшил зоналар, кеча-ю кундуз тозаликни таъминлашни ўз ичига олади. Шунингдек, янги бозор ёнида 4 юлдузли меҳмонхона қурилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш 150 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб қилиш ва 1000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини бериши кутилмоқда.

 

Таъкидлашича, обектда қурилиш ишлари қишлоқ хўжалиги бозори фаолиятини бузмаган ҳолда олиб борилади ва экобозор қурилиши якунлангач, бозор аста-секин унинг ҳудудига ўтказилади.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"