Ўзбекистон

Суяк тўқималарига қандай қилиб инфекция тушади?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Суяк тўқималарига қандай қилиб инфекция тушади?

Суякнинг йирингли шамоллаши ҳақида эшитганмисиз? Бу патология тиббиётда остеомиелит деб аталади. Хасталик инфекцияларнинг суяк тўқималарини зарарлаши билан кечади...

 

Остеомиелитда суяк тўқимасининг барча элементлари (суяк тўқимаси —остит, кўмиги — миелит, пардаси — периостит ва атроф тўқималар) яллиғланиши кузатилади, — дейди мутахассис. — Хасталик кўпинча одам скелети ғовак суякларининг бўғимга яқин жойида учрайди. Бунга йиринг ҳосил қилувчи микроблар, масалан, стафилококк, стрептококк сабаб бўлади.

 

Инфекциялар суяк тўқимасига қандай тушади? Улар организмнинг турли нуқталаридаги йиринг ўчоғи, масалан, чипқондан, яллиғланган муртак безларидан, янги туғилган болаларда инфекция тушган киндикдан қон оқими билан келиши мумкин. Баъзида яллиғланиш сил, захм касалликлари оқибатида ҳам пайдо бўлади.

 

Шу билан бирга, совуқда узоқ қолиб кетиш, операция чоғида суяк тўқималарига инфекция тушиши, жароҳатлар ўз вақтида даволаманмаслиги, суяклар очиқ синганида, очиқ яралар ифлосланиши бу дардга йўлиқиш эҳтимолини оширади.

 

Хасталикнинг ўткир гематоген остеомиелит тури одатда 8-17 ёшда рўй беради. У кўпинча бадан совқотганда ёки лат еганда тўсатдан бошланиши мумкин.

 

Бемор жунжикиб, ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади, пульси тезлашади, кўз олди қоронғилашиб, ухлай олмайди, алаҳлайди. Сўнгра яллиғланган суяк оғрийди, устидаги тери шишиб, қизаради. Йиринг ёриб чиққанда эса ҳарорат пасайиб, беморнинг аҳволи яхшиланади.

 

Остеомиелит оқибатида суяклар деформацияси, сохта бўғимлар ҳосил бўлиши ҳам амалиётда кузатилади.

 

Шу билан бирга, остеомиелит тез-тез қайталанувчи хасталикдир. Бу жараёнда асоратлар одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Оқибатда бўғимлар, асаб тизими, қон томирлари, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар юзага келади.

 

Остеомиелитга учраган найсимон суякларда паталогик синиш, суяк тўқимасининг чириши, ўсишдан тўхташи каби ҳолатлар шаклланиши хавфи ҳам мавжуд.

 

Агар бемор касаллик бошланганини дарҳол сезиб, вақтида даволанса, асоратларсиз соғайиб кетади. Аммо суяк емирилиб, йиринг қонга тарқалган бўлса, сезиларли асоратлар қолади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"