Жаҳон

Хитой марказида 270 метрли осмонўпар боғ қурилади

Лойиҳа муаллифларига кўра, бино 53 қават бўлади.

Хитой марказида 270 метрли осмонўпар боғ қурилади

SOM архитектура бюроси Хитойдаги йирик саноат компанияларининг биридан штаб-квартира қуриш бўйича буюртма олди ва осмонўпар бинонинг 270 метрли лойиҳасини тақдим этди.

 

Баланд бино 53 қаватдан иборат бўлиб, Шэнчжэн шаҳри марказидан ўрин олади. Унинг ўзига хослиги— панорамали кўринишга эга боғ функциясини бажарувчи марказий лоббисидир.

 

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, осмонўпар бино нафақат штаб-квартира, балки 60 минг кишига учун офис хоналарига эга корпоратив кампус ҳамда савдо зали сифатида ҳам фаолият юритади. Шу билан бирга, биринчи навбатда экологик қулайликлар инобатга олинган. Интерерлар эса тоғ пейзажлари услубида кўриниш олади.

 

Бундан ташқари, замонавий бинолардаги каби энергосамарадор ва экологик технологиялар ҳам эътибордан четда қолмаган. Интеллектуал тизимлар кундузги ёруғлик миқдорини ҳисобга олади ва шу орқали бино ичидаги энергия истеъмолини назорат қилади. Сув ресурсларини бошқариш тизими эса максимал даражада сувни тежаб, чиқиндиларни самарали қайта ишлашга интилади.

 

SOM бюросининг осмонўпар биноси лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган қурилиш ишлари 2029 йилда якунланади.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"