0

16,1 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Бизнес-омбудсман девонига тадбиркорлик субъектларидан 15 509 та мурожаат келиб тушган.

16,1 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган

 

Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчидир. Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, назорат қилувчи органлар масъулиятини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар йили ўтказиладиган очиқ мулоқот ҳам тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни тинглаш ва уларга ечим топишга қаратилган. Жорий йилда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳам тадбиркорлар учун жазо чораларини енгиллаштириш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича бир қатор топшириқлар берилган эди.

 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сон Фармони тадбиркорларнинг ишончли фаолият юритиши учун янада кенг имкониятлар яратмоқда. Ушбу фармон тадбиркорликнинг устувор аҳамиятини яна бир бор намоён этар экан, мамлакатда барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.

 

Мазкур Фармон асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, текширишларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш орқали қулай бизнес муҳитини яратиш мақсад қилинган.

 

Фармон билан қуйидаги муҳим ўзгаришлар киритилмоқда:

 

2025 йил 1 январдан:

 

Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

 

Фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ва ходимлар сонини яшириш каби ҳуқуқбузарликлар учун мажбурий жавобгарлик бекор қилинади.

 

2025 йил 1 мартдан:

 

Судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божининг бир қисми қайтариб берилади.

 

Назорат қилувчи органлар фаолияти такомиллаштирилади:

 

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланди;

 

"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими жорий этилади ва текширувлар хавф даражасига қараб ўтказилади;

 

Барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

 

Назорат қилувчи органлар ходимларининг малакаси оширилади:

 

Текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимлар ҳар икки йилда Бизнес-омбудсман томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларида малакасини оширади.

 

Назорат қилувчи органлар фаолияти баҳоланади:

 

Бизнес-омбудсман ҳар йили назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаб, уларнинг рейтингини эълон қилиб боради.

 

Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, назорат қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.

 

Бизнес-омбудсман девони фаолияти

 

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Бизнес-омбудсман девонига тадбиркорлик субъектларидан 15 509 та мурожаат келиб тушган. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 2117 та таъсир чораси қўлланилган. Натижада 16,1 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган. Шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. 648 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича 617 та таклиф ва эътирозлар юборилган.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"