Ўзбекистон

Туркияда Термизий қаламига мансуб қўлёзма аниқланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизасияси маркази ходими, фахрий профессор Мирзо Кенжабек бу ҳақида маълумот берди.

Туркияда Термизий қаламига мансуб қўлёзма аниқланди

 

Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази ходими, фахрий профессор Мирзо Кенжабек Туркияда сақланаётган Имом Термизийнинг "Ал-Илал ал-кабийр" асари қўлёзмаси ҳақида маълумот берди.

 

Олим томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, Имом Термизийнинг ҳаёт ва фаолиятига доир махсус рисола ёзган олим Нуриддин Атр "Китобул-илал"нинг Байрутда 1988 йилда чоп этилган иккинчи нашрида Туркиянинг қимматли қўлёзмаларга бой кутубхоналаридан бирида Термизийнинг "Ал-Илал ал-кабийр" асарининг ягона қўлёзмасини кўргани ва ундан фотонусха олиб, ўз тадқиқотининг қайта нашрида фойдалангани ҳақида ёзади.

 

Самарқандда “Буюк аждодлар мероси – учинчи ренессанс асоси” мавзусида ўтказилган VIII халқаро конгресс давомида ҳазрати Имом Термизийга оид "Ал-Илалул-кабир” китобининг нашр нусхалари қўлга киритилди.

 

Маълумот учун, илал — ҳадислар ривоятидаги яширин қусур, нуқсон ва иллатлар. Ҳадис илмида илал масаласи муҳим аҳамиятга ага бўлиб, бу соҳа ҳадислар ривоятида ҳар хил сабабларга кўра ровийлар томонидан содир этилган заифлик, ноаниқлик, ғалат, хато, саҳву янглишларни тадқиқ қилишдек шарафли ва ўта масъулиятли вазифа билан шуғулланади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.