Жаҳон

Қирғизистонда “Сукунат тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Бу фуқаролар саломатлигини товуш босими ва шовқиннинг рухсат этилган даражадан ошиб кетишининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

Қирғизистонда “Сукунат тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

 

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Сукунат тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси қонунини имзолади. Маълум қилинишича, ушбу қонун фуқаролар саломатлигини товуш босими ва шовқиннинг рухсат этилган даражадан ошиб кетишининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

 

“Мазкур қонун ушбу қонуннинг 1-моддаси 1-қисмига мувофиқ аҳолининг сукунат ва дам олиш вақтини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади”, - дейилади хабарда.

 

Шундай қилиб, ушбу қонунга мувофиқ, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини бузишдан муҳофаза қилиниши керак бўлган объектлар (бинолар) ва ҳудудлар рўйхати ишлаб чиқилади, белгиланган товуш босими ва шовқин даражасидан ошиб кетишига йўл қўйилмайдиган вақт жадвали (иш кунлари – 22:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари – 22:00 дан 09:00 гача) жорий этилади.

 

Қолаверса, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини бузадиган хатти-ҳаракатлар:

– телевизорлар, радиоприёмниклар ва бошқа товушни қайта ишлаб чиқарувчи қурилмалардан, шунингдек, товуш босими ва шовқиннинг рухсат этилган даражадан ошиб кетадиган, шу жумладан автотранспорт воситаларида, савдо-сотиқ объектларида, кўнгилочар масканларда ҳамда умумий овқатланиш биноларида ўрнатилган товушни кучайтирувчи қурилмалардан фойдаланиш;

– мусиқа асбобларини чалиш, ҳуштак чалиш, қўшиқ айтиш, шунингдек товуш босими ва шовқиннинг рухсат этилган даражадан ошиб кетадиган товушлар билан бирга келадиган бошқа ҳаракатлар;

– қоидабузарлар томонидан ишга туширилган қўриқлаш сигнализациясининг овозли сигналларини, автотранспорт сигнализациясини ўчириш чораларини ўз вақтида кўрмаслик, овозли сигналлардан заруратсиз фойдаланиш ёки транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда бошқа шовқин эффектини яратиш, дам олиш вақтида сукунатнинг бузилишига олиб келади;

– пиротехника воситаларидан фойдаланиш;

– таъмирлаш, тушириш, тозалаш ва бошқа турдаги ишларни бажариш, одамларнинг дам олиш вақтида тичликнинг бузилишига олиб келадиган механик воситалар ва техник воситаларни ишлатиш;

– белгиланган вақтда қўриқланиши керак бўлган ҳудудлар ва биноларда фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги бузилишига олиб келган бошқа ҳаракатлар тўлиқ тақиқланади.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"