Жаҳон

Башар Асад дастлаб БААга боришни режалаштирган, бироқ...

Асад ўз тарафдорлари ва қариндошларини Дамашқдан қочиши ҳақида огоҳлантирмагани айтилмоқда.

Башар Асад дастлаб БААга боришни режалаштирган, бироқ...

"Суриянинг ағдарилган президенти мамлакатни тарк этишидан бир неча соат олдин 30 га яқин юқори мартабали разведка ва армия мулозимларини йиғиб, уларга Россиядан ҳарбий ёрдам келаётганини айтганди", — деди Reuters агентлигига учрашувда иштирок этган қўмондонлардан бири.

 

"Асад иш кунининг охирида офис менежерига уйига кетаётганини айтди, лекин бунинг ўрнига аэропортга кетди", — дейди агентликнинг бошқа бир суҳбатдоши.

 

"Асад вертолётда Ироққа учиб кетган ва у ердан Москвага жўнаб кетган укаси Маҳерни ҳам огоҳлантирмаган. Собиқ президентнинг рафиқаси Асма ва уларнинг уч фарзанди Асад учиб кетишидан олдин Россияда бўлган", деб ёзади Reuters.

 

Умуман олганда, Асаднинг Суриядан қочиб кетиши унинг атрофидагилар учун кутилмаган ҳолат бўлгани ҳақидаги маълумот агентликка 10 дан ортиқ манбалар томонидан тасдиқланган.

 

"Дастлаб Асад БААга боришни режалаштирган, бироқ мамлакат Европа ва Америка санкцияларидан қўрқиб, уни қабул қилишдан бош тортган. Шу сабабли Россия Асаднинг Москвага кетишини уюштирди", — дейди Reuters манбаси.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"