Ўзбекистон

“Ҳаж” ва “Умра” билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ҳозирда бу бўйича 5 киши жавобгарликка тортилган.

“Ҳаж” ва “Умра” билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Наманган шаҳрида яшовчи O.С. маҳаллий фуқаро ҳамда унинг онасини туризм йўналишида фаолият юритувчи МЧЖ орқали 2025 йилги “Ҳаж” мавсумида Саудия Арабистонига фарз амалларини бажариш учун юбориш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Шунингдек, Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси таъсисчиси Ғ.А. тегишли лицензияга эга бўлмасада, Сирдарё туманида яшовчи фуқаро ва унинг 4 нафар қариндошини “Умра” зиёратига юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1,3 млн. сўм олган вақтида ушланди.

 

Бундай ноқонуний ҳолатлар Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Сариосиё туманидаги сайёҳлик фирмаси ишчиси Д.Р. ҳеч қандай ваколати бўлмасада, маҳаллий фуқарони “Умра” амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 1100 АҚШ доллари ва 200 минг сўм олган вақтида ушланди.

 

Денов шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Ш.Қ. фуқарони “Умра” сафарига юборишни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 млн 280 минг сўм олган вақтида ушланган бўлса, Денов туманида яшовчи X.Н. ўзганинг ишончига кириб, унга ўзи ишлаётган сайёҳлик йўналишидаги МЧЖ орқали “Умра”га боришлик учун имтиёзли йўлланмаси борлигини айтиб, уни Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига 1200 АҚШ доллари ва 650 минг сўм олган вақтида қўлга олинди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"