Жаҳон

АҚШда ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар Байденнинг таклифини рад этди

Улар ўзларининг айбсиз эканини таъкидламоқда.

АҚШда ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар Байденнинг таклифини рад этди

 

АҚШда президент Жо Байден томонидан ўзларига тайинланган ўлим жазоси шартли озод этилиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилган икки маҳбус тегишли ҳужжатларни имзолашдан бош тортди. Бу ҳақида "NBC News" телеканали хабар бермоқда.

 

Маҳбусларнинг адвокатлари судга Байденнинг уларга нисбатан қарорини бекор қилиш талаби билан даъво аризасини киритган. Маҳбуслар ўзларининг айбсиз эканини таъкидламоқда. Уларга кўра, ўлим жазосининг умрбод қамоқ жазосига енгиллаштирилиши апеллясия давомида ютиб чиқиш имкониятларини камайтиради.

 

Қайд этилишича, ўлимга ҳукм этилганлар апеллясияси ҳар доим суд хатоликка йўл қўйган бўлиши мумкинлиги туфайли яхшилаб кўриб чиқилади.

 

Шу билан бирга, таъкидланишича, ўлим жазоси енгиллаштирилишини бекор қилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги, шунингдек, маҳбусларнинг даъвоси бўйича суд қарори қандай бўлиши номаълум. Хусусан, 1927 йилда АҚШ Олий суди маҳкумнинг қатлни тўхтатиб туриш ёки тўлиқ афв этиш учун уларнинг розилиги талаб қилинмайди деган қарорни чиқарган.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

custom img

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

custom img

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

custom img

Эроннинг вазияти кескин минтақадаги стратегик легитимлиги, структуравий чидамлилиги ва тинчликка асосланган дипломатияси

Эрон миллий жипслик ва бирлик, ҳарбий кучларининг қудрати ва мустаҳкамлиги, олий раҳбарнинг донишмандона чоралари, ҳуқуқий легитимлик, иқтисодий чидамлилик ва охир-оқибат тинчликка асосланган фаол дипломатия каби олтита компонентга таянган ҳолда, кўп қутблиликка интилаётган тартибда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

custom img

АҚШда иккита қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди

Тўрт нафар экипаж аъзоси парашютлардан фойдаланиб самолётни тарк этган.

custom img

ЖССТ Конго ва Угандадаги Эбола сабаб халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди

Эболанинг Бундибугё вируси штамми сабаб касалланиш ҳолатлари ошмоқда.

custom img

Эрон келишувга рози бўлмаса, қаттиқ зарбага учрайди— Трамп

Доналд Трамп Теҳронни АҚШ билан эҳтимолий келишув бўйича тезроқ ҳаракат қилишга чақирди.

custom img

Францияда Саудия валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошланди

Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд журналист Жамол Қошиқчининг қийноққа солиниши ва мажбуран йўқолиб қолишига алоқадорликда айбланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"