Ўзбекистон

Тошкент аэропортида салкам 110 минг доллар тўхтатиб қолинди

Сўнгги кунларда аэропортда валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар ортди.

Тошкент аэропортида салкам 110 минг доллар тўхтатиб қолинди

Сўнгги кунларда аэропортда валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар ортди.

 

Жумладан, Нью-Йоркка парвози олдидан йўловчилардан бири қўл сумкасидаги 42 200 АҚШ доллари ҳақида божхона ходимларига на оғзаки, на ёзма тарзда маълум қилишни “унутиб” қўйибди.

 

Истанбулга учиб кетаётган 2 нафар йўловчилардан бирининг 19 900 АҚШ долларини, иккинчисининг эса 18 200 АҚШ долларини қўл сумкаларида “бамайлихотир” олиб чиқишга уринишлари наф бермади.

 

Янги йилнинг илк кунида эса Пекинга сафарга отланган хорижий фуқаро йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 12 200 АҚШ долларини олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

 

Шунингдек, божхона ходимлари Бишкекка учиб кетаётган йўловчининг 4450 АҚШ долларини ва Нью-Йоркка учиб кетаётган йўловчининг 11 810 АҚШ долаларини ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишини бартараф этишди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

 

custom img

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкент вилоятида 20 минг долларлик ноқонуний ер савдоси тўхтатилди

Маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ва яна бир фуқаро 10 сотих ерни сотмоқчи бўлган.

custom img

Андижон вилоятида бедарак йўқолган ўсмирнинг жасади Қорадарёдан топилди

У дўстлари билан дарёга чўмилиш учун бориб, сувга чўкиб кетган.

custom img

Камера ва фоторадарлар туфайли ЙТҲлар камайди — ИИВ

ИИВ камера ва радарлар бўйича депутатлик сўровига жавоб берди.

custom img

Болалар омбудсмани трансформаторлар бўйича хавфсизлик назоратини кучайтиришни талаб қилди

Болалар омбудсмани томонидан ваколатли давлат органига тегишли таъсир ҳужжати киритилди.

custom img

Андижон ва Исломободда Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ҳайкал қўйилади

Президентга ҳайкалнинг эскизлари, композицион ечимлари ва Бобур сиймосини акс эттиришга оид илмий-бадиий ёндашувлар ҳақида ахборот берилди.

custom img

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

Мазкур ҳолатга алоқадор бўлган барча шахсларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши билдирилди.

custom img

Қашқадарёда кучли сел оқибатида 25 ёшли йигит ҳалок бўлди

Воқеа 19 май куни Ғинжак қишлоғида юз берган. Йигит адирда мол боқиб юргани айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"