Жаҳон

Хитойда Регистоннинг муздан ишланган макети намойиш этилди

Харбин шаҳрида 26-қишки муз ва қор фестивали ўтказилмоқда.

Хитойда Регистоннинг муздан ишланган макети намойиш этилди

 

Хитойнинг Харбин шаҳридаги "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали очилди.

 

Анъанавий фестивалнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири Самарқанддаги Регистон майдонининг муздан ишланган макетидир. Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, қорли шаҳарчани қуриш учун жами 300 минг куб метр муз ва қор сарфланган.

 

Шаҳарча тўққизта асосий зонага бўлинган бўлиб, уларда Осиё Олимпия Кенгашига аъзо 42 та мамлакат ва 3 та ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари макетлари яратилган. Унинг дизайни ва қурилишида 2025 йил 7 февраль куни Харбинда бошланадиган қишки Осиё ўйинлари элементларидан фойдаланилган.

 

Ташриф буюрувчилар мингдан ортиқ ғаройиб ҳамда ранг-баранг ёритгичли муз ва қор ҳайкалларини, шу жумладан, Осиё давлатларининг намунавий биноларида тасвирланган арт-объектларини кўришлари мумкин. Бу ерда ҳар бир киши учун турли маданий тадбирлар ва қишки кўнгилочар дастурлардан баҳраманд бўлиш имконияти мавжуд.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"