0

Байден 15 январда хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади

Бу АҚШда лавозимини тарк этаётган президентлар учун анъанага айланган.

Байден 15 январда хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади

 

АҚШ президентлигидан кетаётган Жо Байден 15 январь куни миллатга хайрлашув мурожаати билан чиқади. Унинг Овал кабинетдан чиқиши маҳаллий вақт билан соат 20:00 га (Тошкент вақти билан 16 январь 4:00) режалаштирилган. Бу ҳақида Оқ уй расмий сайти хабар бермоқда.

 

Хабарда тафсилотлар келтирилмаган, аммо хайрлашув нутқи АҚШда лавозимини тарк этаётган президентлар учун анъанага айланган. Шу тариқа, ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Оқ уй раҳбари этиб сайланган Доналд Трамп биринчи президентлик муддати якунида хайрлашув нутқининг катта қисмини ўз маъмурияти сиёсатининг муваффақиятлари деб ҳисоблаган жиҳатларга бағишлади. Хусусан, Трамп "бирорта ҳам уруш бошламаганини", бироқ айни пайтда Хитойга тўқнаш келганини ва "АҚШнинг бошқа давлатлар билан иттифоқларини тиклаганини" айтди.

 

10 январь куни Жо Байден АҚШ президенти сифатидаги сўнгги суҳбатларидан бирини Украина президенти Виладимир Зеленский билан ўтказди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Байден "Украина мустақиллигини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш бутун Европа ва демократик дунё учун муҳим" эканини яна бир бор таъкидлади. Унинг миллатга хайрлашув мурожаатда ҳам шу мавзуга тўхталиши кутилмоқда.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Байден 15 январда хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади