Жаҳон

Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув қачон бўлиши маълум қилинди

Бу Трамп президентлик лавозимига киришганидан сўнг амалга оширилади.

Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув қачон бўлиши маълум қилинди

 

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида кутилаётган учрашув Швейцарияда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақида Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги вакили Николас Бидо ўзининг интервьюсида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Швейцария АҚШ ва Россия раҳбарларининг саммитини сўраса, уни ўтказишга тайёр. У Бюргеншток саммитидан бери мамлакат мунтазам равишда Украина, Россия ва Қўшма Штатларни тинчликка ёрдам берадиган ҳар қандай дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлаган.

 

9 январь куни Трамп Мар-а-Лагодаги мулкида республикачи губернаторлар билан учрашув олдидан Россия Президенти Владимир Путин ўртасида учрашув режалаштирилганини маълум қилганди. Трамп икки етакчи ўртасидаги мумкин бўлган музокаралар вақтини очиқламаган. Трампнинг 20 январь куни Оқ уйга қайтиши Москва 2022 йил февралида Украинага бостириб кириши билан бошланган можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга умид уйғотди. Бироқ, Киев тинчлик келишуви Украинага жуда қимматга тушишидан хавотирда.

 

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ўша куни аввалроқ Путин Трампнинг алоқа ўрнатиш истагини олқишлаганини, бироқ ҳозирча Кремлга ҳеч қандай расмий сўров юборилмаганини айтди. Песковнинг сўзларига кўра, Трамп лавозимга киришгунча кутиш тўғрироқ бўлади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.