Ўзбекистон

Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сонини 1900 тага етказиш режалаштирилмоқда

2025 йилда мазкур таълим жараёнига 1000 нафар ногирон бола қамраб олинган.

Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сонини 1900 тага етказиш режалаштирилмоқда

 

Мамлакатимизда 2020 – 2025 йилларда инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясига мувофиқ, “таълим барча учун” тамойили асосида 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб республика бўйича тажриба-синов тариқасида 31 та умумтаълим мактабларида инклюзив синфлар ташкил этилиб, уларда 122 нафар алоҳида таълим эҳтиёжига муҳтож болалар таълимга жалб этилган бўлса, 2024/2025 ўқув йилида инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 950 тани, уларда таълим олаётган ногиронлиги бўлган болалар сони 1 845 нафарни (шундан, 2024 йил давомида 421 та умумий ўрта таълим мактабида 651 нафар болалар) ташкил қилмоқда.

 

Инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясига мувофиқ “таълим барча учун” тамойили асосида инклюзив таълимни босқичма-босқич жорий этишни давом эттириш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)да камида биттадан давлат мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар) да инклюзив гуруҳлар ташкил этиб, 2025 йилда 1000 нафар ногирон болани қамраб олинади.

 

Шунингдек, ногиронлиги бўлган мактаб ўқувчиларининг жамиятга мослашувчанлигини таъминлаш бўйича инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сонини 1 900 тага (ҳозирда 950 та) етказиш ва қўшимча 1 900 нафар ногиронлиги бўлган болани ўз тенгдошлари қаторида таълим олишларига имконият яратиш режалаштирилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.