Ўзбекистон

Олмалиқда 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув  олиб борилмоқда.

Олмалиқда 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ис газидан заҳарланиш оқибатида ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига 23 январь куни Зарбулоқ маҳалласида яшаган, 1974 йилда туғилган Д.Х. (аёл) вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, аёл тунда газ плитасига сув тўла идишни қўйган, аммо бироздан сўнг ўзи ухлаб қолган. Идишдаги сув қайнаб тугаган бўлса ҳам, газ ёнишда давом этган.

 

Аёлнинг эри уйғониб кетгач, газни ўчирган, унда ҳам заҳарланиш аломатлари бўлган ва шифохонага ётқизилган.

 

Экспертизага кўра, марҳуманинг ўлими ўткир ис газидан заҳарланишдан юзага келган ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этгани кўрсатилган.

custom img

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

custom img

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошган.

custom img

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди

Ота юқори миқдорда иш ҳақи олганига қарамай, алимент тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.

custom img

Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

custom img

“Участковой”ларга автомобилларга жарима белгилаш ваколати берилади

Ўзбекистонда профилактика инспекторларининг айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ваколатлари кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони камайди

Хорижга кўчиб кетганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 нафарга ёки 2,3 фоизга пасайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"