Ўзбекистон

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар жанжаллашди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар жанжаллашди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳридаги мактабда оммавий жанжал юз бергани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

 

Қайд этилишича, 30 январь куни соат 10:15 ларда Янгиҳаёт туманидаги 285-сонли умумтаълим мактаби 11-"Д" синф ўқувчиси Ў.К. танаффус вақтида мактабнинг иккинчи қавати йўлагида турган вақтида 11-"Б" синф ўқувчиси Э.К. билан ўзаро тортишиб қолган. Натижада Ў.К. мактабдоши Э.К.ни юз қисмига бир маротаба урганлиги ва ўрталарида келиб чиққан жанжалга бошқа ўқувчилар қўшилиб кетганганлиги аниқланди.

 

Ушбу воқеадан хабар топган мактаб маъмурияти дарҳол мактабга ўрнатилган "ташвиш тугмаси"ни босишган. Қисқа вақтда Қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари ва инспектор-психологи мактабга етиб келган ҳамда оммавий тартибсизликни тўхтатган.

 

Мактабга бириктирилган инспектор-психолог, катта лейтенант Н.О. мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, жанжалда иштирок этган ўқувчиларни "Ёрқин ҳаёт" маҳалласида жойлашган профилактика инспектори хонасига олиб борган. У ерда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилган.

 

Жанжалда иштирок этган шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларидан А.Ж. ҳамда С.М.лар шифокорга мурожаат қилган. Ўқувчиларнинг аҳволи яхши, уларга уйига жавоб берилган.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"