Ўзбекистон

Чорвачиликни ривожлантириш учун 350 млн доллар ажратилади

Бу ҳақида Президент бошчилигидаги йиғилишда маълум қилинди.

Чорвачиликни ривожлантириш учун 350 млн доллар ажратилади

Қайд этилишича, тиббиёт, авиация ва энергетикада хусусий сектор иштирокидаги лойиҳалар 20 миллиард доллардан ошди.

 

Лекин, ичимлик суви, канализация ва йўл қурилишида бундай лойиҳалар деярли йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Шароит яратиб берилса, 1 миллиард доллар сармоя киритиб, 10 мингта иш ўрни қиламан, деган маҳаллий тадбиркорлар жуда кўп.

 

Уч йил олдин 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо ва сервис объектлари қуриш бўйича имтиёз берилган. Ўтган даврда 209 та бундай объектлар қурилди. Лекин, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз.

 

Сўнгги тўрт йилда чорвачиликни ривожлантириш учун халқаро молия институтларидан 700 миллион доллар олиб келинди, бу йил яна 350 миллион доллар жалб қилинади. Бунинг ҳисобига камида 20 мингдан зиёд ветеринарга эҳтиёж пайдо бўлади. Биргина Бухорода 250 нафар ветеринарга талаб бор.

 

Йил якунигача хусусий ветеринария ва пара-ветеринария хизмати ҳажмини 5 бараварга ошириш топширилди.

 

custom img

3 минг шифокор ва 6,8 минг тиббиёт ходими: Оролбўйида янги тиббий академия иш бошлади

4,6 гектар майдонда барпо этилган янги мажмуада 80 та иш ўрни яратилди.

custom img

Овқатдан заҳарланиш гумони: касалхонага ётқизилганлар сони 57 нафарга етди

Фарғонада фастфуд маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилди.

custom img

Президент Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган стадионига ташриф буюрди

Реконструкция натижасида «Турон» стадиони сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тун-у кун ишлайдиган кўчада бўлди

Кўчаларни ободонлаштиришга 2,2 миллиард сўм ажратилган.

custom img

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди

Mазкур техникумда Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилган.

custom img

Президент Нукусдаги газоблок ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

«Cоals KS» корхонаси йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга.

custom img

Шавкат Мирзиёев Nukus Insulation Group корхонаси фаолияти билан танишди

Нукусда маҳаллий базальтдан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Қорақалпоғистонда 7,6 миллиард долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қувватлар қурилишига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"