Жаҳон

Озарбайжон Россияни самолёт ҳалокати учун судга бермоқчи

Россия томони барча айбни экипажга юклашга уринмоқда.

Озарбайжон Россияни самолёт ҳалокати учун судга бермоқчи

Аввалроқ "Азербайжон Ҳаво Йўллари" (АЗАЛ) авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига яқин ҳудудда ҳалокатга учрагани хабар қилинганди.

 

Озарбайжон ҳукумати Россиянинг ҳодиса бўйича нотўғри муносабатда бўлишини танқид қилмоқда. Хусусан, Қозоғистон Транспорт вазирлиги ҳалокат бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилганидан сўнг, Россия расмийлари, экспертлари ва ОАВ ҳодисани нотўғри тушунтиришда давом этмоқда. Улар ўзларининг алоқадорликларини инкор этиб, барча айбни экипажга юклашга ҳаракат қилмоқда. Озарбайжон бу ҳолатни салбий баҳоламоқда.

 

Озарбайжон ҳукумати, Россиянинг 2014 йилда Донбасда "Боэинг 777" самолёти ўққа тутилишига ўхшаш тактика ишлатаётганини таъкидламоқда.

 

Озарбайжон тарафида, АЗАЛ самолётига қарши ўқ отишга буйруқ берганлар ҳақида маълумотлар мавжуд, шунингдек, ишлатилган қурол тури ҳақида ҳам далиллар йиғилмоқда. Москванинг "текширувни бошқа йўналишга буриши ва айбни экипажга юклашга уринишлари" Озарбайжонни хафсаласизлантирган.

 

Шунингдек, Озарбайжон "Россия билан мулоқот учун эшиклар очиқ" эканини таъкидламоқда.

 

"Москва ўз айбини очиқ тан олиб, жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Акс ҳолда, Боку кейинги қадамларни кўришга тайёр", — дея хабарда қўшимча қилинган.

 

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.