Жаҳон

АҚШда тухум инқирози кузатилмоқда

Ресторанлар нархларни оширди, дўконларда ўғирлик авж олмоқда.

АҚШда тухум инқирози кузатилмоқда

АҚШда тухум нархининг кескин ошиши жамоат овқатланиш жойларини қийин аҳволга солиб қўйди, харидорларни эса молиявий имкониятларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Сўнгги икки йил ичида тухум нархи ўртача 65 фоизга ошди, шундан 40 фоиз ўсиш фақатгина 2023 йил декабридан 2024 йил декабригача бўлган даврга тўғри келади.

 

Бу инқирознинг асосий сабаби 2022 йилдан бери давом этаётган парранда гриппи эпидемияси бўлиб, у АҚШдаги 145 миллиондан ортиқ товуқ ва бошқа уй паррандаларининг йўқ қилинишига олиб келди. 2024 йил охирида касаллик яна авж олди ва фақат ноябрь-декабрь ойларида 17 миллион парранда йўқ қилинди.

 

Натижада тухум нархи кескин кўтарилди: 2024 йил декабрида 12 дона тухум ўртача 3,65 доллардан сотилган бўлса, январь охирига келиб нарх 4,15 долларга етди. АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда нарх яна 20 фоизга ошиши кутилмоқда.

 

АҚШ Миллий ресторан ассоциацияси (НРА) тухум танқислигидан энг кўп зарар кўрган жойлардан бири умумий овқатланиш соҳаси эканлигини таъкидламоқда.

 

Георгиа штатида жойлашган машҳур Ваффле Ҳоусе тармоғи, мамлакат бўйлаб 2 мингдан ортиқ ресторанларга эга бўлиб, ҳар йили 272 миллион тухум истеъмол қилади. Ушбу тармоқ тухум тақчиллиги сабабли ҳар бир тухумга қўшимча 50 сент нарх қўшишга мажбур бўлди.

 

Комила Одилова тайёрлади

custom img

Янги Конституция Токаевнинг қайта сайланишига йўл очди

Аввалги Конституция асосида сайланган президент янги Конституция кучга киргач яна президентликка номзодини қўйиши мумкин.

custom img

Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари сони 3 500 нафардан ошди

Табиий офат оқибатида 16 740 киши жароҳатланди, қарийб 18 минг киши бошпанасиз қолди.

custom img

Хитойда 325 млн долларлик пора олган собиқ амалдор ўлим жазосига ҳукм қилинди

Янг Юлин порахўрликдан ташқари, давлат маблағларини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пул ювиш ва бошқа жиноятлар бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Шри-Ланкадаги қамоқхонада ғалаён: 25 киши ҳалок бўлди

Тартибсизликлар оқибатида қарийб 100 киши турли даражада жароҳат олган.

custom img

Теҳрондаги бош масжидга қасос рамзи бўлган қизил байроқ кўтарилди

Қизил байроқ Эронда тарихан қасос олинмаган қон рамзи сифатида талқин қилинади.

custom img

“Махсус ҳарбий операция” ҳақиқий урушга айланди — Песков

Кремль матбуот котибининг таъкидлашича, Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдами можаронинг уруш тусини олишига сабаб бўлган.

custom img

Қирғиз–Ўзбек чегарадаги пунктларда 27 нафар ходим қўлга олинди

Қўлга олинганлар коррупцияга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

custom img

Исроилнинг АҚШдан ташқари ҳам кўплаб дўстлари бор — Нетаняху

Исроил Бош вазири Доналд Трампни мамлакатнинг энг яқин иттифоқчиси деб атар экан, Исроилнинг дунёда бошқа кучли ҳамкорлари ҳам борлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"