Жаҳон

Малида олтин кони қулаб тушиб, 48 киши ҳалок бўлди

Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Малида олтин кони қулаб тушиб, 48 киши ҳалок бўлди

Мали ғарбидаги Кенеба шаҳри яқинида жойлашган ноқонуний олтин конида шахта қулаши оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

 

Ҳодиса коннинг илгари Хитой компанияси томонидан бошқарилган, аммо кейинчалик ташландиқ қолган ҳудудида юз берган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётган бўлиб, ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

 

Мали Африканинг етакчи олтин ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади, аммо мамлакатда ноқонуний қазиб олиш кенг тарқалган. Бу эса кўп ҳолларда шахталар қулашига ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

 

Бундан бир йил олдин худди шу ҳудуддаги конлардан бирида туннель қулаб тушган ва 70 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган эди. Мутахассислар ноқонуний кончилик билан боғлиқ хавфсизлик чораларининг етишмаслиги туфайли бундай фожиалар такрорланиб туришини таъкидламоқда.

 

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

БААда жанжални видеога олган икки киши ҳам олти ойга қамалиб, 300 минг дирҳамдан жаримага тортилди.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Аёл 1 ноябрь куни ишга кетганидан кейин бедарак йўқолган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.