Ўзбекистон

Ҳавони ифлослантирганлик учун жавобгарлик белгиланди

Экологик қоидаларни бузган қурилиш компаниялари жазоланади.

Ҳавони ифлослантирганлик учун жавобгарлик белгиланди

 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун Сенат томонидан маъқулланди. Ушбу ўзгаришлар қурилиш майдонларида атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган.

 

Амалдаги шаҳарсозлик қоидаларида чанг ва бошқа ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш учун махсус сув тизимларидан фойдаланиш белгиланган. Бироқ, шу кунгача ҳавони ифлослантириш учун аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмаган эди.

 

Эндиликда, атмосфера ифлосланиши белгиланган меъёрлардан ошса, ҳуқуқбузарларга 10 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) миқдорида жарима солинади. Агар қонунбузарлик бир йил ичида такрорланса, жарима 50 БҲМгача оширилади.

 

Мазкур тартибга риоя этилишини назорат қилиш ва қоидабузарларни жавобгарликка тортиш вазифаси Давлат экологик назорат инспекцияси зиммасига юклатилган.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Наркодўконнинг “закладчик” ва омборчиси ушланди: улар ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган

Тезкор тадбирда қарийб 6 килограмм гиёҳвандлик воситаси ва уларни тайёрлаш жиҳозлари олиб қўйилди.

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

Маълум бўлишича, боғча авария ҳолатида, мактабда эса синфхоналар совуқ, парталар эскирган.