Жаҳон

Таиланд 40 нафар уйғурни Хитойга депортация қилди

Бу депортация халқаро норозиликларга сабаб бўлди.

Таиланд 40 нафар уйғурни Хитойга депортация қилди

Таиланд ҳукумати 40 нафар уйғур қочқинни Хитойга депортация қилганидан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи бу ҳаракатни кескин қоралади. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари Волкер Турк бу қарорни халқаро нормаларни бузиш деб баҳолади. Уйғурлар 10 йилдан ортиқ вақт давомида Таиландда ҳибсда бўлган ва Хитойга жўнатилганидан кейин уларнинг қийноққа солиниш хавфи борлиги айтилмоқда.

 

Бу депортация халқаро норозиликларга сабаб бўлди. АҚШ ҳукумати Таиланд расмийларидан уйғур қочқинларини истаган давлатларига кетишига рухсат беришни сўради. Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳам ушбу ҳолатни инсон ҳуқуқларига зид деб баҳолаб, Таиланд ҳукуматини танқид қилди. Хитой эса депортация қилинган уйғурларни террорчиликда гумон қилмоқда, бироқ инсон ҳуқуқлари фаоллари бу айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди.

 

Сўнгги йилларда уйғурлар Хитой ҳукумати томонидан камситиш ва мажбурий меҳнат каби репрессияларга учрагани ҳақида кўплаб ҳисоботлар берилган. Хитой ҳукумати эса уйғурлар борасидаги барча айбловларни рад этиб келмоқда. Бундай депортациялар илгари ҳам кузатилган бўлиб, 2015 йилда Таиланд 100 дан ортиқ уйғурни Хитойга қайтариб юборганида Туркия ва бошқа мусулмон давлатлар қаттиқ норозилик билдирганди.

 

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.