Жаҳон

Россия дронлари Харковдаги шифохонага зарба берди

Ҳужум оқибатида жароҳатланганлар бор.

Россия дронлари Харковдаги шифохонага зарба берди

 

Жума куни кечқурун Россия ҳарбий дронлари Украинадаги иккинчи йирик шаҳар – Харковдаги тиббиёт муассасаси ва бошқа объектларга зарба берди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, камида беш киши жароҳатланган.

 

Харков вилояти губернатори Олег Синегубов Телеграм орқали берган баёнотида саккизта дрон шаҳар марказидаги учта туман бўйлаб фуқаролик объектларига ҳужум уюштирганини айтди. Унга кўра, беш киши жароҳатланган, бироқ шаҳар мери Игор Тереҳов бу рақамни етти деб кўрсатди.

 

Ҳужум оқибатида 50 дан ортиқ бемор шифохонадан эвакуация қилинди, ёнғинлар юзага келди. Ўнлаб бинолар зарар кўрди, кўп қаватли уйларда, автомобиль салонида ва йирик гипермаркетда деразалар синиб кетди.

 

Бундан ташқари, Қора денгиз бўйида жойлашган Одесса шаҳрида ҳам дрон ҳужумлари содир бўлди. Оқибатда хусусий уй ва ишлаб чиқариш корхонаси ёнғин ичида қолди, бир киши ҳалок бўлди, яна бири жароҳат олди.

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"