Ўзбекистон

Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилди

Оқибатда салкам 2 млрд зарар етказилган.

Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги “Бешолиш” сойидан 270 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар ноқонуний кўчирилиши аниқланди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу ер майдонида кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамасдан, 2025 йил 22 январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган.

 

Шунингдек, ушбу ер майдонида кўп қаватли турар жой бинолари, йирик универсал ва ихтисослаштирилган савдо дўконлари, супермаркетлар, ресторанлар қуриш лойиҳасини амалга ошириш ва аукцион савдоларига чиқариш мақсадида ер майдони 2 та лотга бўлинган ҳолда “ERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. 

 

Келишиш  жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими томонидан 2025 йил 3 февралда «ЭРEЛEКТРОН» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу ер майдонида лойиҳани амалга ошириш мумкин эмаслиги кўрсатилган ва рад жавоби берилган.

 

Шунга қарамасдан, Қувасой шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.б. Ҳ.М.нинг топшириғига асосан 11–14 февраль кунлари шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида 270 туп (сасна, каштан, каталпа, Япон  сафораси, тут, айлант) дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган ва 9 туп дарахт кўчириш жараёнида нобуд қилинган.

 

Шунингдек, ҳокимлик мансабдор шахсларининг нотўғри қарорлари ва ноқонуний топшириқлари оқибатида кўчирилган дарахтлар келгусида нобуд бўлиши хавфи юқори бўлган ер майдонларига экилган.

 

Дарахтларни ноқонуний кўчириш натижасида табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди. 

 

Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.

 

custom img

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

custom img

30 йил ўтиб, онахоннинг ёдига тушган ҳужжат: 1996 йилдаги ўлим факти суд орқали тасдиқланди

Сирдарёда беш кунлик чақалоқнинг 30 йил аввалги ўлими судда тасдиқланди.

custom img

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг кўпи олийгоҳ талабаси бўлди

Учта мактабда битирувчиларнинг 100 фоизи талаба бўлди, бир қатор мактабларда эса бу кўрсаткич 80–90 фоизни ташкил этди.

custom img

Учтепадаги ёнғинда ФВВ ходими 7 кишининг ҳаётини қутқариб, ўзи ҳалок бўлди

Ёнғин 15 август куни “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

custom img

Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль тезлигининг юқори бўлгани сабаб бўлган. Ҳодиса содир бўлган йўлнинг ҳолати ҳам қониқарсиз экани айтилган.

custom img

Қорақалпоғистонда яна бир “қочоқ ота” ушланди

Қарздор заправка ҳудудида ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзга шахсга тегишли бўлган автомашинада воқеа жойидан қочишга уринган.

custom img

Тошкентда фуқаро МИБ орқали қурувчига тўлаган пулини қайтариб олди

Натижада уйни ўз вақтида топширмаган қурувчидан 323 млн сўмдан ортиқ маблағ фуқаро фойдасига ундирилди.

custom img

Жиззахда фуқаронинг мол-мулки МИБ орқали олиб берилди

Натижада ундирувчига тегишли бўлган мол-мулк қонунчиликда белгиланган тартибда олиб берилиб, унинг ҳуқуқи тикланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"