Жаҳон

Германияда меҳмонхона харажатларини тўламаган аёл ҳибсга олинди

У 15 йил давомида меҳмонхоналарда текин яшаган.

Германияда меҳмонхона харажатларини тўламаган аёл ҳибсга олинди

 

Германиянинг Шверин шаҳрида меҳмонхоналар ходимларини чалғитиб, 15 йил давомида турар жой учун пул тўламай яшаган аёл ниҳоят қўлга олинди. Дюсселдорфдан келган бу аёл сўнгги марта Мекленбург-Ворпоммерн ҳудудидаги меҳмонхоналардан бирига жойлашган ва ўзини тўловга қодир сифатида кўрсатган. Бироқ, у кредит картасини йўқотганини айтиб, пулни кейинроқ тўлашни ваъда қилган.

 

Меҳмонхона ходимлари аёлнинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, политсоияга хабар беришган. Текширув натижасида, у бир неча кун яшаб, тахминан 500 евро миқдоридаги ҳисобни тўламасдан қочмоқчи бўлгани аниқланган. Полиция уни меҳмонхонадан қочишга уринаётганида қўлга олган.

 

Дастлабки суриштирувлар давомида бу аёл охирги 15 йил ичида шу усул билан 100 дан ортиқ меҳмонхонада тунагани маълум бўлди. У ҳар сафар янги меҳмонхонага жойлашиб, бир неча кун яшаган ва ҳисоб-китобни тўламасдан ғойиб бўлган.

 

Шверин прокуратураси аёлга нисбатан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

custom img

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

custom img

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тага етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"