Ҳиндистон ҳукумати “мегадарё” яратмоқчи
Бунинг учун бир нечта дарёлар бирлаштирилади.

Ҳукумат бу орқали сув тақчиллиги ва қурғоқчилик муаммосини бартараф этишни режалаштирмоқда, аммо маҳаллий аҳоли бу лойиҳага қарши.
2024 йил декабрида Ҳиндистон ҳукумати “мегадарё” қурилишини бошлади. У Кен ва Бетва дарёларини бирлаштириб, қурғоқчиликдан азият чекаётган ҳудудда 6 миллиондан ортиқ одамни сув билан таъминлашга ёрдам беради.







