Жаҳон

G7 Хитойнинг ядровий арсеналининг ўсишидан хавотирда

Бу ҳаракатлар глобал барқарорликка таҳдид солиши мумкин.

G7 Хитойнинг ядровий арсеналининг ўсишидан хавотирда

“Катта еттилик” (G7) давлатлари Хитойнинг ядро арсеналини тез суръатларда кенгайтираётганидан хавотир билдирди ва уни стратегик хавфларни камайтириш учун шаффофликни оширишга чақирди. Бу ҳақда Канаданинг Квебек провинциясида бўлиб ўтган G7 ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда айтилди.

 

G7 расмийлари Хитой ҳарбий кучини ошираётганини ва ядровий қуролланишни жадаллаштираётганидан хавотирда эканини таъкидладилар. Улар Пекинни ядро барқарорлигини таъминлаш ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида шаффоф музокараларга қўшилишга чақирдилар.

 

Сўнгги йилларда Хитой ядро қуроллари сонини ошириб, глобал қуролланиш мусобақасида фаол иштирок этаётгани ҳақида халқаро хавотирлар ортиб бормоқда. G7 давлатлари Пекиннинг бу борадаги ҳаракатлари минтақавий ва глобал барқарорликка таҳдид солиши мумкинлигини таъкидламоқда.

custom img

“Росатом”даги молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистондаги АЭС қурилиши ортга сурилиши мумкин

Компаниянинг молиявий муаммолари Марказий Осиёнинг ядровий энергия соҳасидаги режаларини хавф остида қолдирмоқда.

custom img

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти

У мухлисларни натижани қабул қилишга ва жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

custom img

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда

Ливан ҳукумати буни сулҳнинг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб. Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.

custom img

Марко Рубио АҚШга кириш бўйича янги чекловларни эълон қилди

Айрим жиноятларга алоқадор шахслар ҳамда уларнинг яқинларига виза берилмайди.

custom img

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Ҳужум ортидан шаҳарда дрон таҳдиди эълон қилиниб, мобил интернет фаолияти чекланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офатдан 1800 дан ортиқ қишлоқдаги 900 мингга яқин аҳоли жабр кўрган.

custom img

Қизил денгизда танкерларга қилинган ҳужумлардан сўнг нефть нархи 100 доллардан ошди

Трамп ҳусийлар ҳужуми такрорланса, Эронга "ҳарбий жазо" бериш билан таҳдид қилди.

custom img

Ал-Ақсо масжидига 4 мингдан ортиқ исроиллик бостириб кирди

Уларнинг орасида Итамар Бен-Гвир ҳам бўлган. Исроилликлар Тиша БЪАв байрами муносабати билан мажмуга кириб, Талмуд маросимларини ўтказиб, ибодат қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"