Жаҳон

Гиза пирамидалари остида сирли ер ости иншоотлари топилди

Иншоотларнинг аниқ вазифаси нима бўлгани ҳозирча номаълум.

Гиза пирамидалари остида сирли ер ости иншоотлари топилди

Археологлар Гиза платоси остида илгари номаълум бўлган ер ости иншоотлари ва қадимий қолдиқларни аниқладилар. Тадқиқот Италия ва Шотландиядаги университетлар мутахассислари томонидан олиб борилган. Улар радиолокация усули ёрдамида Гиза пирамидалари тагидаги ҳудудни ўрганиб, 648 метр чуқурликдаги саккизта қудуқ, Хафра пирамидаси этагида бешта бир хил тузилма ва ҳар бири 80 метр кенгликка эга бўлган иккита куб шаклидаги объектни топдилар. Ушбу иншоотлар ягона тармоқни ташкил этиб, узунлиги икки километрга етади. Олимлар уларнинг сунъий келиб чиқишини тахмин қилишмоқда, аммо аниқ вазифаси ҳозирча номаълум.

 

Бундан ташқари, 2025 йил март ойида Гиза платосида 5000 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган инсон қолдиқлари топилди. Таҳлилларга кўра, улар Нубия ҳудудидан келган одамларга тегишли бўлиши мумкин, бу эса пирамида қурилишида фақат маҳаллий ишчилар қатнашган деган аввалги тахминларни ўзгартириши мумкин.

 

Расмий маълумотларга кўра, пирамидалар тахминан милоддан аввалги 2500 йилда фиръавнлар мақбараси сифатида қурилган. Бироқ, уларнинг математик пропорциялари баъзи олимларда шубҳа уйғотмоқда. Айрим тадқиқотчилар пирамидалар фақат дафн маросимлари учун эмас, балки энергия узатиш ёки ҳатто қадимги генераторлар сифатида ишлатилган бўлиши мумкин деб ҳисоблашади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Гиза пирамидалари остида сирли ер ости иншоотлари топилди | Zamon.uz