Жаҳон

Исроил ва Ливан ўртасидаги зиддият яна авж олди

Исроил Ливанга ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.

Исроил ва Ливан ўртасидаги зиддият яна авж олди

 

Исроил армияси Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг позицияларига ҳаво ҳужумлари уюштирди. Бу ҳужумлар Ливандан Исроилга қарата ракеталар отилганидан сўнг амалга оширилгани айтилмоқда.

 

Исроил қўмондонлиги маълумотига кўра, зарбалар «Ҳизбуллоҳ»га тегишли ҳарбий объектлар ва қўмондонлик марказларига қаратилган. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлганини, саккиз киши яраланганини маълум қилди.

 

«Ҳизбуллоҳ» Исроилга ракета ҳужуми уюштирганини рад этиб, ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Ливан армияси мамлакат жанубида ракета учиришга мўлжалланган учта мосламани йўқ қилганини билдирди.

 

Бу зарбалар АҚШ ва Франциянинг ўт очишни тўхтатиш бўйича олиб бораётган музокаралари давомида содир бўлди. Сулҳ шартларига кўра, Ливан армияси жанубдаги назоратни кучайтириши, «Ҳизбуллоҳ» жангчиларини шимолга олиб чиқиши ва Исроил ҳарбийлари Ливан ҳудудидан чекиниши керак.

 

Бироқ, Исроил «Ҳизбуллоҳ» кучларини қайта қуролланишига йўл қўймаслик учун зарбаларни давом эттиришини билдирган. Бу воқеалар Исроилнинг Ғазо секторида «Хамас»га қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

custom img

Туркманистонда Ўзбекистон SIM карталарига қарши рейдлар бошланди

Бунга Тошҳовуз вилоятида бир эркакнинг олти нафар фарзанди ва ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернетда кенг тарқалиб кетгани сабаб бўлиши мумкин.

custom img

ЖЧ учун танланган ҳакам 38 ёшида вафот этди

Унга нисбатан жинсий тажовуз айбловлари қўйилганидан сўнг ФИФА уни ҳакамлар рўйхатидан чиқарган эди.

custom img

Эрон Қувайтдаги АҚШ нишонларига ҳужум қилди

АҚШ Эроннинг бир қатор ҳарбий объектларига зарба берди, Теҳрон эса минтақадаги АҚШ нишонларига жавоб ҳужумларини амалга оширди.

custom img

АҚШ Эроннинг қурол ишлаб чиқариш қувватининг 84 фоизини йўқ қилди

АҚШ президенти Эрон ҳарбий саноатига катта зарар етказилганини таъкидлади.

custom img

“Бу пиар ҳам, болаларни сиёсатга жалб қилиш ҳам эмас” — Садир Жапаров қизи ҳақидаги баҳсларга муносабат билдирди

Қирғизистон президенти фарзандларининг сиёсат ва давлат ишларига аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

custom img

Хитойга қарамликни камайтириш Ғарбга 23,6 триллион долларга тушиши мумкин

Арзон Хитой товарларини маҳаллий товарлар билан алмаштириш инфляцияни тезлаштириши мумкин.

custom img

Трамп АҚШ Ҳормузнинг “қўриқчиси” бўлишини айтди

Доналд Трамп бўғоз орқали ташиладиган юклардан 20 фоиз миқдорида бож ундириш режасини маълум қилди. Эрон эса буни рад этди.

custom img

Ироқда коррупцияга қарши кампания доирасида 375 килограмм олтин мусодара қилинди

Мусодара қилинган олтин коррупцияда гумонланаётган собиқ нефть вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлийга оид жиноят иши доирасида аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"