Ўзбекистон

Андижондаги портлаш юзасидан жиноий иш очилди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижондаги портлаш юзасидан жиноий иш очилди

Аниқланишича, Избоскан туманда жойлашган “Ахмадали хожи” масжидининг тахоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ, хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.

 

Натижада бино ичида бўлган 10 нафари шахслар турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахслар воқеа жойида вафот этган.

 

Мазкур холат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тергов ҳаракатлари давомида барча холатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

custom img

“Тошкент – Самарқанд” янги автомобиль йўлида 60 та тунелли ўтиш жойи қурилади

Ушбу йўлнинг умумий узунлиги 282 километр бўлиб, лойиҳавий тезлик 150 кмни ташкил қилади.

custom img

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Мирвоҳид Азимов бунгача Туркий давлатлар ташкилоти бош котибининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

custom img

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан хориждаги ватандошларни, дунёнинг турли давлатларидаги мусулмонларни ҳам қутлаб, барчага тинчлик ва фаровонлик тилади.

custom img

Mycoal.uz'дан кўмир харид қилган эҳтиёжманд оилаларга 600 минг сўмгача ёрдам ажратилади

Мазкур ёрдам бир марталик бўлиб, 2026 йил июнь-декабрь ойларида “Ижтимоий реестр” киритилган оилаларга берилади.

custom img

Фарғонада МИБ орқали келин сепларини қайтариб олди

Ижро ҳаракати давомида 63 млн сўмлик мол-мулк қайтарилган.

custom img

Ўзбекистонда 1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади

“Кўмир таъминот” МЧЖ фаолиятини тугатиш ҳамда ҳудудлардаги 96 та кўмир омбори ва техникаларни аукцион савдолари орқали сотиш режалаштирилмоқда.

custom img

Жиззахда қарздор МЧЖнинг машинаси хатланди

Маълум бўлишича, бир МЧЖ бошқа МЧЖга қарзини тўламай келган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали МЧЖдан 600 млн сўм ундирилди

Айни пайтда солиқ қарздорликларини ундириш борасида тизимли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"