Жаҳон

Германия ва Буюк Британия раислигидаги учрашув бошланди

Германия Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам жўнатади.

Германия ва Буюк Британия раислигидаги учрашув бошланди

Брюсселда Германия ва Буюк Британия ҳамраислигида «Рамштейн» гуруҳининг навбатдаги учрашуви бошланди. Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг маълум қилишича, йиғилишда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет ва Украина президенти Володимир Зеленский онлайн тарзда қатнашмоқда. Украина номидан эса мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этмоқда.

 

Писториус учрашувда Германиянинг Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди. Унга кўра, Украина қуйидагилар билан таъминланади:

 

4 та ИРИС-Т ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими,

 

Патриот тизими учун 30 та ракета,

 

100 минг дона артиллерия снаряди,

 

15 та Леопард 1 танки,

 

Разведка учун мўлжалланган дронлар.

 

Учрашувда Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам, хавфсизлик ҳамкорлиги ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинмоқда.

custom img

Европадаги жазирама дон бозорига 2 миллиард евродан ортиқ зарар етказди

Июнь ойида Европада кузатилган аномал иссиқ оқибатида қарийб 9 миллион тонна дон ҳосили йўқотилди.

custom img

Трамп шаҳзодага нимани ваъда қилган?

Дунёда янги ядро пойгаси бошланаётган кўринади. CNN қўлига тушган махфий ҳужжатлар ва Оқ уйдаги инсайдлар глобал хавфсизликни остин-устун қилиб юборадиган келишув фош бўлганини кўрсатмоқда. Доналд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига уранни мамлакат ичида бойитишга дастлабки розиликни берган. Энг даҳшатлиси — бу келишув халқаро хавфсизлик назоратларисиз амалга оширилиши мумкин! Музокаралар аллақачон якунланган, бироқ ҳужжат ҳалигача Оқ уй столида имзо кутиб ётибди. Нега? Келинг, парда ортидаги ўйинларни таҳлил қиламиз.

custom img

“Теҳрон музокараларга жиддий ёндашмаяпти” – Рубио

Ҳормуз бўғозидаги кескин сабаб энергетика бозорида хавотирлар кучайган.

custom img

Озарбайжонда ўзбек шоири Шуҳрат Орифнинг китоби тақдимот қилинди

ТУРКСОЙ фестивали доирасида ўзбек шоирининг “Мактубдир умрим” китоби китобхонларга тақдим этилди.

custom img

Трамп Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича 30 йиллик келишувни маъқуллади

Шунингдек, икки давлат қўшма тадқиқот ўтказганидан сўнг қироллик ҳудудида уранни бойитиш иншооти қурилиши ҳам мумкин.

custom img

Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд 2027 йилда бошланиши мумкин

Николас Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланмоқда.

custom img

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

Аввалроқ Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи вақтида уни ҳибсга олиш эҳтимоли муҳокама қилинганди.

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"