Жаҳон

Финляндия ёзда режалаштирилган 230 та рейсни бекор қилди

Бунга ресурслар танқислиги сабаб бўлмоқда.

Финляндия ёзда режалаштирилган 230 та рейсни бекор қилди

 

Финляндиянинг миллий авиакомпанияси Finnair ресурслар танқислиги сабабли ёзги мавсумда 230 та парвозни бекор қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда компаниянинг алоқа бўлими раҳбари Паиви Таллқвист хабар берди.

 

Бекор қилинган рейслар тахминан 28 минг йўловчига таъсир қилади. Таллқвистнинг сўзларига кўра, барча йўловчиларга парвозларнинг бекор қилингани ҳақида хабар берилган ва уларга альтернатив вариантлар таклиф этилган.

 

Компания бундай қарорни учувчилар билан олиб борилаётган музокаралар, хусусан ходимларни қисқартириш бўйича олиб борилаётган жараёнлар билан изоҳламоқда. Музокаралар кўплаб ташкилий масалаларни ўз ичига олади.

 

Парвозлар июнь бошидан 11 августгача бўлган даврда бекор қилинади.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози масаласида Эронга янги талаблар қўйди

Вашингтон Теҳрондан Ҳормуз орқали ўтувчи кемаларга ҳужум қилинмаслигини эълон қилишни сўради.

custom img

Хитойдаги пойабзал фабрикасида юз берган ёнғинда 28 киши ҳалок бўлди

Компания эгаси ва яна бир неча мансабдор шахс бепарволикда гумонланиб ҳибсга олинган.

custom img

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

Янги санкциялар Эроннинг молиявий тармоқлари ва Али Ансорий бошқарувидаги активлар тизимини ўз ичига олади.

custom img

Путин кузда янги сафарбарлик эълон қилиши мумкин

Россия президенти Донетск ва Луганск вилоятларининг тўлиқ назоратини қўлга киритишни асосий мақсад деб билмоқда.

custom img

Эронда Хоманаийнинг дафн маросимидан сўнг отишма юз берди

Имом Ризо мақбарасидан 15 километр узоқликда содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича терговга тўсқинлик қилишда айбланмоқда

Нью-Мексико прокурори Адлия вазирлигинининг Эпштейн иши бўйича муҳим ҳужжатларни тақдим этмаётганини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасидаги техник музокаралар давом этмоқда — Reuters

Вашингтон Теҳронни меморандум шартларига риоя қилмаётганликда айбламоқда.

custom img

Ўзбекистонлик оилалар учун барча шароитларни яратамиз — Александр Лукашенко

Беларус президенти Ўзбекистон фуқароларини, хусусан оилаларни Беларусга келиб, яшаш ва ишлашга таклиф қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Финляндия ёзда режалаштирилган 230 та рейсни бекор қилди