Жаҳон

Хитойнинг янги космик миссияси амалга оширилди

Хитой бир вақтнинг ўзида олти сунъий йўлдошни орбитага чиқарди.

Хитойнинг янги космик миссияси амалга оширилди

 

Хитой аэрокосмик соҳасида яна бир йирик муваффақиятга эришди: мамлакат бир вақтнинг ўзида олтита “Shiyan-27” сунъий йўлдошини коинотга учиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технологиялар корпорацияси (САСС) расмий баёнот берди.

 

Мазкур сунъий йўлдошлар 13 апрель, шанба куни эрталаб Пекин вақти билан соат 06:51 да Шанси провинциясидаги Тайюан космик марказидан учирилган. Учиришда “Changzheng-6A” (CZ-6A) русумидаги ракетадан фойдаланилди. Бу ракета Хитойнинг машҳур Лонг Марч церийасига мансуб бўлиб, уларнинг 570 марта парвозидир.

 

Маълумотларга кўра, “Shiyan-27” йўлдошлари қуёш билан синхрон орбитага (500 км баландликда) чиқарилган бўлиб, улар коинот муҳитини ўрганиш, тажриба асосидаги технологик тестлар ўтказиш ва келажакдаги илмий тадқиқотлар учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 

50 метр узунликдаги СЗ-6А ракетаси экологик тоза ёқилғида – керосин ва суюқ кислород аралашмасида ишлайди. Бу ракета Шанхай космик парвоз технологиялари академияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тўртта қаттиқ ёқилғи кучайтиргич билан жиҳозланган ва 6,5 тоннагача бўлган фойдали юкни орбитага олиб чиқиш қувватига эга.

 

Бу муваффақият Хитойнинг глобал космик пойгалардаги ўрнини янада мустаҳкамлаш баробарида, илмий тадқиқотлар салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитойнинг янги космик миссияси амалга оширилди | Zamon.uz