АҚШ Россиядан Украинани қуролсизлантириш режаларидан воз кечишни талаб қилмоқда
Тинчлик шартномасида Украина армияси ҳуқуқи кафолатланиши керак.

Хабар беришлишича, АҚШ ҳукумати Россияга Украина ўз қуролли армияси ва мудофаа саноатига эга бўлиш ҳуқуқига эга эканини тан олишни талаб қилмоқда. Бу талаб Москва ва Киев ўртасида келишилиши мумкин бўлган тинчлик шартномасида қайд этилиши керак.
Манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россия президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида айнан шу масалани кўтариши кутилмоқда.
“Украина ва унинг Европадаги иттифоқчилари талаб қилганидек, Киев замонавий, тўлақонли қуролланган армияга эга бўлиши керак. Бу эса, Путин uchun муҳим ҳарбий мақсадлардан бири бўлган Украинани қуролсизлантириш режасидан воз кечиш заруратини туғдиради”, – деб таъкидланади.







