Ўзбекистон

Ўзбекистондаги болалар орасида Коксаки вируси авж оляптими?

Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита муносабат билдирди.

Ўзбекистондаги болалар орасида Коксаки вируси авж оляптими?

Ҳозирда баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда юртимизда Коксаки вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти.Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Вируснинг бундай номланишининг сабаби — илк бор АҚШнинг Коксаки шаҳрида аниқланган ва у энтеровируслар оиласига мансуб. Унинг 70 дан ортиқ тури бўлиб, асосан, А ҳамда В турлари учрайди.

 

Касаллик кўпинча болаларда учрайди. Аниқроғи, унга мойил аҳоли қатлами 3-10 ёшдаги ўғил-қизлар ҳисобланади. Катталарнинг хасталаниши эса жуда кам кузатиладиган ҳолатдир.

 

Шунинг учун ҳам болаларга хос клиник белгиларни кузатиш мумкин. Яъни касаллик тана ҳароратининг кескин ошиши (39-40 даражагача), бош оғриғи, уйқусизлик, ҳолсизлик билан бошланиб, 2-4 кундан кейин иситма аста-секин пасая бошлайди.

 

Шунингдек, оддий шамоллаш белгилари, ичакдаги баъзи безовталиклар, жумладан, ич кетиши, кўнгил айниши, қайт қилиш кабилар кузатилиши мумкин.

 

Коксаки вирусига учраганида болаларнинг қўл ва оёғининг олд қисми ҳамда оғзининг шиллиқ қаватида турли тошмалар пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда ютинишнинг қийинлашиши, кичик ярачалар пайдо бўлгани учун стоматитга хос томоқда оғриқлар кузатилади. Бу эса иситма кўтарилиши ва иштаҳанинг пасайишига олиб келади.

 

Баъзан асосий белгиларга қўшимча равишда бош оғриғи, лимфа тугунларнинг катталашиши кабилар ҳам кузатилиши мумкин.

 

Касаллик, асосан, ёз ойларида болалар очиқ ва умумий чўмилиш сув ҳавзаларидан фойдаланганда ва беморлар билан бевосита мулоқот қилган вақтда юқади. Хасталикнинг яширин даври 2-10 кунгача бўлиб, баъзи ҳолларда 2-5 кун давом этади.

 

Мазкур хасталикни келтириб чиқарадиган вирусни дунёнинг исталган жойида учратиш мумкин. Ўзбекистонда ҳам вақти-вақти билан қайд этилади. 

 

Ҳозиргача Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қошидаги ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институтининг лабораторияларида Коксаки вируси аниқлагани йўқ.

 

Демак, юртимизда мазкур касалллик кенг миқёсда тарқалди деган фикрга келиш учун асос мавжуд эмас.

 

Муҳими, Коксаки вируси учун махсус даволаш протоколлари мавжуд ва хасталик ҳеч қандай асоратларсиз тўлиқ тузалиб кетади.

 

Шундай бўлса-да, зинҳор, ўзбошимчалик билан беморга бактерия ва вирусга қарши препаратларни бериш керак эмас. Сабаби, Коксаки вирусига бу дори воситалари умуман таъсир қилмайди.

 

Агар болада клиник белгилар пайдо бўлиб, улар оғирроқ кечаётган бўлса, у ҳолда тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш ва специфик даволаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистондаги болалар орасида Коксаки вируси авж оляптими? | Zamon.uz