Жаҳон

Эрон ва Исроил ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда

Эронда ҳалок бўлганлар сони 224 кишига етди.

Эрон ва Исроил ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда

Исроил ҳаво кучлари Эрон марказий ҳудудидаги ракета учириш мосламаларига зарба берди. Шу билан бирга, Теҳрондаги нефть базаси ва мудофаа вазирлиги биноси ҳам ҳужум нишонига айланди. Исроил фуқароларини бошпаналарда қолишга чақирди. Бу Эрон ҳужумининг кутилаётганидан дарак беради.

 

Эрон эса жавобан 100 дан ортиқ ракета ва дронлар билан Тел-Авив ҳамда Ҳайфа шаҳарларини нишонга олди. Расмий маълумотларга кўра, Ҳайфада ракета белгиланган объектга урилган. Шунингдек, "Рафаэл" ҳарбий техника заводи ҳам нишонга олинган.

 

Исроил ҳужумлари оқибатида Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги 224 кишининг ҳалок бўлганини, 1 277 кишининг яраланганини билдирди. Аҳоли орасида ваҳима кучайган, Теҳронда ичимлик суви узилиб қолган, газ омбори портлатилган ва кўчаларни сув босган.

 

Шанба куни ўтказилиши керак бўлган Эрон ва АҚШ ядровий музокаралари бекор қилинди. Исроилнинг кутилмаган ҳужуми узоқ йиллик адоватни яна авж олдирди ва минтақада кенг қамровли уруш хавфини кучайтирди.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Калининград блокадаси хавфи: Россия иккита темирйўл пароми қуради

Ушбу чора Калининград вилоятини транспорт блокадасидан ҳимоя қилиш ва унинг узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда: БМТга билдиришнома юборилди

Мамлакат 2027 йил ноябридан статут иштирокчиси бўлмайди.