Россияда мототцикл пойгаси бўйича жаҳон чемпиони автоҳалокатда вафот этди
У 20 карра жаҳон чемпиони бўлган.

Мототцикл пойгаси бўйича 20 карра жаҳон чемпиони, россиялик спортчи Николай Красников автоҳалокат оқибатида вафот этди. Фожиа Уфа шаҳри яқинида юз берди.
Расмий маълумотларга кўра, Красников бошқараётган автомобиль қарама-қарши йўналишда келаётган икки юк машинаси билан тўқнашган. 40 ёшли спортчи тез ёрдам етиб келгунига қадар воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Красников муз устида ўтказиладиган мототцикл пойгаларида саккиз марта шахсий, ўн икки марта эса жамоавий ҳисобда жаҳон чемпиони бўлган. У, шунингдек, Россия кубоги ва бошқа кўплаб мусобақалар ғолиби сифатида танилган.







