Хитойда пиротехника заводида портлаш содир бўлди
Фожиа оқибатида 2 киши бедарак йўқолган.

Хитойнинг Шанчжоу шаҳрида жойлашган пиротехника заводида кучли портлаш содир бўлди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида 9 нафар киши жароҳатланган, яна 2 нафар ишчи бедарак йўқолган.
Портлашдан сўнг фавқулодда хизматлар тезда ҳодиса жойига етиб борган. Қутқарув ва қидирув ишлари давом этмоқда.
Ҳозирча портлаш сабаблари аниқланмаган. Маҳаллий ҳокимият ҳодиса бўйича тергов ишларини бошлаб юборган.








