Исроил зарбалари Эрон ядровий дастурини секинлаштирди
Исроилнинг сўнгги ҳужуми Эрон ядросига тўлиқ зарба эмас.

CNN’нинг АҚШ разведка манбаларига таяниб берган хабарига кўра, Исроил томонидан Эрон ядровий иншоотларига уюштирилган сўнгги ҳарбий зарбалар Теҳроннинг ядровий дастурига маълум даражада зарар етказган, аммо уни тўлиқ тўхтатишга етарли бўлмаган.
Хусусан, Натанз ядровий марказида анча зарар кузатилган бўлсада, ер остида жойлашган Фордо ядровий иншооти деярли зарарсиз қолган. Бу эса Эроннинг уранни бойитиш салоҳияти тўлиқ йўқотилмаганини кўрсатмоқда.
АҚШ разведкасига кўра, Эроннинг ядро қуролини ишлаб чиқариш имконияти ҳали мавжуд бўлиб, бунга эришиш учун камида яна уч йил вақт керак бўлади.
Шунингдек, Исроилнинг бу каби ҳужумларни муваффақиятли амалга ошириши учун АҚШнинг ҳаво ёрдамисиз зарур даражада самара бермаслиги ҳам таъкидланган. Бу эса минтақадаги хавфсизлик мувозанатининг нозиклигига яна бир бор эътибор қаратади.







